Тожикистон муҳожирлар бўйича Россиянинг статистик маълумотлари ҳақиқатга мос эмаслигини таъкидламоқда

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 3548

Тожикистоннинг статистика агентлиги раҳбарияти Россия миграция хизматининг Россиядаги тожикистонликлар борасидаги статистик маълумотлари аниқлигига шубҳа билдирмоқда.

“Биз Россия статистикаси бўйича маълумотларни аниқлаштирдик. Россияга бирор фуқаро келиб, уч ойдан кейин кетиб ва кейин Россияга ўша миграция карточкалари билан келса ҳам бир неча кишига ҳисобланади”, деб айтмоқда Тожикистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Гулнора Ҳасанзода.

Ҳасанзоданинг фикрича, Россия ҳудудида Россия расмий маълумотларида келтирилганчалик кўп тожик мавжуд эмас. “Бу ҳақиқатга мос келмайдиган рақамлар”, деб айтди Ҳасанзода.

Россия Федерал миграция хизмати маълумотларига кўра, 2015 йил 5 ноябрига кўра Россияда 935 минг тожикистонлик бўлган.

Йил бошига нисбатан Россиядаги тожикистонликлар сони 64 мингга камайган. Йил бошида уларнинг сони 999 мингдан кўпроқни ташкил қилган.

Бу орада Тожикистон меҳнат, миграция ва аҳолининг бандлиги вазирлиги миграция хизмати маълумотларига кўра, жорий йилнинг 8 ойида Тожикистондан 430 минг одам меҳнат миграцияси билан чиқиб кетган. Бу кўрсаткич 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 28 минг 676 киши ёки 9,3 фоизга камроқни ташкил қилади.

“Меҳнат миграцияси даражасининг камайиши Россияга 2015 йил 1 январдан хорижий паспортлар билан кириш ва Россия томонидан хорижий давлатлар меҳнат муҳожирлари фаолиятига тегишли амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши билан боғлиқ” деб айтилмоқда Тожикистон миграция агентлигида.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 57020 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5773 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 114345 Жамият
Венесуэла собиқ бош прокурори мамлакатдан чиқиб кетди
12:40 43 Жаҳон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 6615 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1524 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 1351 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар