2015 йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида Samsung Инновацион сервис академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда “Туркистон-пресс” нодавлат ахборот агентлиги.

Академия 2015 йилнинг 6 июнь куни Тошкентда Samsung Electronics , Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва касб-ҳунар коллежи ўртасида имзоланган унинг ташкил этилиши тўғрисидаги Меморандум доирасида очилмоқда.

Samsung Electronics Central Eurasia томонидан коллеж ҳамкорлигида бир аудитория ва иккита лабораториядан иборат мажмуа жиҳозланиб, янги ўқув модуллари ишлаб чиқарилади ва амалиётга жорий этилади. Шундай қилиб, коллеж авваллари мутахассисликлар рўйхатида бўлмаган иккита янги йўналиш бўйича мутахассисларни тайёрлай бошлайди: Samsung мобил қурилмаларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш ҳамда Samsung рақамли телевизорларига хизмат кўрсатиш.