Япониянинг Toyota Motor автоконцерни Takata фирмаси томонидан тайёрланган хавфсизлик ёстиқчаси сифатини яна бир марта текшириб кўриш учун мамлакат ҳудудаги 1,6 млн дона автомобилни қайтариб олади, дея хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Ортга қайтариб олинадиган машиналар 22 маркадаги моделлар бўлиб, жумладан буларнинг таркибида Vitz модели ҳам киради.

Япония транспорт вазирлиги вакили Масато Сахасининг сўзларига кўра, мазкур автомобилларнинг бир қисми олдинроқ ортга қайтариб олинган ва сифати яхши деб топилмаган ёстиқчалар алмаштирилганди.

Шу билан бирга, Toyota октябрь ойида худди шу фирма ёстиқчаларидаги нуқсонлар туфайли Nissan X-Trail йўловчилари жароҳат олгани сабаб ҳам бу муаммо ўзларида қайтарилмаслиги учун ҳам шу ишга қўл уришган.

Олдинроқ АҚШда Takata фирмаси томонидан чиқарилган хавфсизлик ёстиқчаларидаги нуқсонлар туфайли 19 млн автомобилни ортга қайтариб олганди.