Тунисда президент қўриқчилари автобусига террорчи худкуш ҳужум уюштирган

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 1587

Тунис пойтахтида 24 ноябрь куни мамлакат президенти қўриқчилари минган автобуси портлаши худкуш террорчи томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда президентнинг хавфсизлик хизмати бошлиғи Хичем Гарби маълумот берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, террорчининг елкасида сафар халтаси бўлган. У автобусга киргач, портлаш содир бўлган.

Теракт натижасида 13 киши ҳалок бўлган, улардан 12 нафари президент қўриқчилари эди, ўн учинчи қурбоннинг шахси аниқланмоқда.

Тунис Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 20 киши жароҳатланган, уларнинг 14 нафари тинч аҳоли вакили бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни президентнинг қўриқчилари кетаётган автобуснинг портлатиб юборилган.

25 ноябрь куни шу муносабат билан Тунисда 30 кун муддатга фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар