Туркия ҲҲК Сурия билан чегарада 18 қирувчи билан патруллик қилди

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 8161

Туркия марказий штаби Туркия-Сурия чегарасида сўнгги вақтлардаги энг йирик патруллик қилиш бўйича амалиётни ўтказди. Марказий штаб тарқатган баёнотга кўра, операцияда бир вақтнинг ўзида 18 дона F-16 қирувчиси иштирок этди.

Онадўли агентлиги маълумотларига кўра, Россия самолётининг уриб туширилиши билан боғлиқ ҳодисадан сўнг ҳарбий қўмондонлик Сурия билан чегарадаги Хатай провинциясига қўшимча 20та танкни юборди. “Танклар Газиантеп шаҳрига темир йўл орқали етказилиб, ундан кейин ҳарбий юк машиналарида ташилди. Полиция ва жандармерия кузатуви остида улар Бешинчи танк бригадаси жойлашган ҳудудга олиб борилди ", - хабар берди агентлик.

Марказий қўмондонлик 2015 йил бошидан буён Сурия билан чегарага чегаралар ҳимоясини таъминлаши лозим бўлган йирик армия контингентини жойлаштирган. Бундан ташқари, Суриянинг Хатай провинцияси жануби бўйлаб жойлашган ҳудудларда этник туркманлар истиқомат қилишади. Анқара Россия ҲҲКнинг мазкур ҳудудлар бўйлаб авиазарбалар беришидан қаттиқ хавотирда эканини маълум қилган эди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 34552 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13398 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88567 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 758 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 461 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 764 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 682 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 2099 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар