Украина ўз ҳудуди орқали Россия авиакомпанияларининг транзит парвозларига тақиқ ўрнатади. Янги тақиқ тўғрисида Украина бош вазири Арсений Яценюк маълум қилди, дея хабар берди “112 Украина” телеканали.

“Ҳукумат “Украэроруху”га халқаро қонунчиликка мос равишда Россия авиакомпаниялари ва Россия самолётлари энди Украина авиацион кенгликларидан фойдалана олмаслиги ҳақида Россияни хабардор қилиш вазифасини топширади. Ҳарбий самолётлар, шунингдек, ҳарбийлар ва ҳарбий юкларни ташувчи самолётларга нисбатан тақиқ аллақачон амалга тадбиқ этилган эди. Ҳозирда мазкур тақиқ барча Россия фуқаролик авиацияси учун тааллуқли”, - деди бош вазир.

Бундан аввалроқ эса Украина томони мазкур тақиқлардан кўриладиган зарар миқдорини ҳисоблаб чиққани ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, янги тартиб сабабли “Украэроруху” 10 миллион евро зарар кўради.