Париж воқеаларидан сўнг мусулмонларга нисбатан турли фикрлар янада авж олди. Бундан салбий муносабатларга қарши ўлароқ, Парижлик икки мусулмон реппер Deen Squad “Мусулмон” номли қўшиқ ёзиб, клип суратга олишди. Клипда «Йўқ, мен терорчи эмасман» сўзлари акс этган. Гуруҳ аъзоси Дже Дин (Jae Deen) ва Картер Захер (Karter Zaher) Facebook саҳифасидаги 1,2 млн ўқувчисидан ўз фотографиясига “Мен мусулмонман ва террорчи эмасман!”, деган сўзларни ёзишини сўраган.


Ҳозирга қадар #MuslimsAreNotTerrorist хештеги мисли кўрилмаган даражада оммалашиб кетди. Уларнинг клипи 39 млн.дан зиёд “лайк” ва “репост” йиққан бўлса, кўрганлар сони 7,8 млн.дан ошган, деб ёзади Muxlis.uz портали.