«Ъ»: Россия Суриядаги авиациясига 12та янги самолёт қўшилади

Жаҳон 26 Ноябрь 2015 6812

Россия Суриядаги "Хмеймим" авиабазасига 10-12та қирувчи самолёт билан таъминлаши кутилмоқда. «Коммерсантъ» нашрининг ҳарбий доиралардаги манбасига асосланиб, хабар тарқатишича, Россия қуролли кучлари бош штаби Су-24 самолётининг уриб туширилишидан тегишли хулосалар қилди ва Суриядаги 24та бомбардимончи самолётнинг ҳар бири кузатувчи самолётлар билан таъминланади.

Манбанинг ёзишича, бунгача Россия самолётларига Суриядаги жангариларнинг ердан туриб хавф солиш имконияти бўлмагани туфайли бомбардимончи самолётларнинг хавфсизлиги учун уларга кузатувчилар бириктирилмаганди. Россия АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан эса зарба кутмаганди.

Туркия қирувчи самолёти Су-24 самолётини уриб туширганидан сўнг, Россия Мудофаа вазирлиги "Хмеймим"даги авиабазасини 10тадан 12тагача янги самолётлар билан таъминлашни режалаштирмоқда. Айни вақтда бу авиабазада Россиянинг жами 34та ҳарбий самолёти бор. Шундан 24таси Су-24М ва Су-34 ҳисобланади. Энди уларнинг ҳар бири Су-27СМ ва Су-30СМ билан биргаликда ҳарбий амалиётлар ўтказади.

Бироз олдинроқ, Россия президенти Владимир Путин Суриядаги базани С-400 ракетадан мудофаа мажмуалари билан таъминлаш режасига розилигини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни тонгда Туркия—Сурия чегарасида Суриядаги ҳарбий операцияда иштирок этаётган Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилди. Туркиянинг таъкидлашича, самолёт мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган.

Россия Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, Россия самолёти Туркия ҳудудига кирмаган.

Россия президенти Владимир Путин буни "орқадан зарба бериш" деб баҳолаган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 37754 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13952 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90362 Ўзбекистон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 26 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 1251 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 869 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 2398 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 483 Технология
Сериал давом этади: «Барселона» келишув яқин дейди, «Ливерпуль» рад этади
23:05 / 17.08.2017 807 Спорт
Россияда доллар курси бир ойдан бери биринчи марта 59 рублдан тушди
23:00 / 17.08.2017 1383 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар