Қозоғистон мактаблари 2023 йилдан уч тилли таълим тизимига ўтади. Бу ҳақда Ибрай Олтинсарин номли Миллий таълим академияси президенти ўринбосари Марям Муқатова брифинг чоғида баёнот берди.

“Графикка мувофиқ, 2022-2023 ўқув йилида қозоқ-турк лицейлари, халқаро мактаблар, гимназиялар, лицейлар ва кўп тилли мактаблар, 2023-2024 йилдан эса барча умумтаълим мактаблари инглизча таълимга кўчирилиши режалаштирилмоқда. Уч тилли таълимнинг жорий қилиниши таълим муассасасининг педагогик кенгаши қарорига мувофиқ амалга оширилади”, - деди у.