Кейинги ҳафта бошида, 30 ноябрь куни, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев халққа мурожаат қилади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Даврон Абаев Оқ Ўрданинг Facebook’даги саҳифаси орқали маълумот берди.

“Президентнинг Қозоғистон халқига мурожаати 30 ноябрь куни амалга оширилади. Нурсултон Абишевичнинг ўзи ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида айтганидек, мурожаат давлатимизнинг жаҳон инқирози шароитидаги ҳаракатларига бағишланади. Ҳозирдан ишонтириб айтишим мумкинки, мурожаат барчага қизиқ бўлади”, - деб ёзди Абаев.
2014 йили мурожаат 11 ноябрь куни амалга оширилган эди. Унга қадар эса Назарбоев халққа йил бошида мурожаат қилар эди.