Россиянинг Сурияга ўз самолётларини ҳимоя қилиш мақсадида С-400 “Триумф” зенит-ракета тизимини юбориш ҳақидаги қарори АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига бу давлатдаги миссиясини давом эттиришга халақит бермайди.

Бу ҳақда АҚШ ҳарбий кучлари марказий қўмондонлигида ҳарбий ҳаво операциялари учун жавоб берадиган генерал-лейтенант Чарльз Браун Air Force газетасига берган интервьюсида айтди.
“Бу дарҳақиқат вазиятни бироз мураккаблаштиради, ва биз ўйлаб кўришимизга тўғри келади, лекин биз ДАЕШни (ИШИДнинг арабча аббревиатураси) давом эттириш йўлидаги ишимизни қилишда давом этамиз”, - деди у, журналистнинг Россиянинг хатти-ҳаракатлари борасидаги саволига жавоб бераркан.

Эслатиб ўтамиз, Туркия томонидан Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилишидан сўнг расмий Москва ўз самолётларини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу давлатга С-400 тизимларини олиб келишга қарор берди.