АҚШда тўрт йўловчи телефонда “динамит” сўзини ишлатгани учун рейсдан қолдирилди

Жаҳон 26 Ноябрь 2015 2074

Американинг Балтимор шаҳри аэропортида полиция тўрт йўловчини бортдаги қўшни йўловчи аёл улардан бири телефон орқали суҳбатда “динамит” сўзини ишлатгани ҳақида хабар берганидан сўнг рейсдан чиқариб юборди, дея хабар бермоқда The Mail.

Ҳодиса 17 ноябрда – Париждаги терактлардан бир неча кун ўтганидан сўнг Чикагога йўл олган Spirit Airlines самолётида бўлиб ўтган. Бу пайтда лайнер учиш-қўниш йўлагидан жой олиб улгурган эди.
Йўловчилардан бири экипаж аъзоларига юзланиб, у билан бирга кетаётганлар бир неча марта қўнғироқ қилгани ва “инглизчада гаплашмаганини” айтган. У суҳбатдаги BLR ва Dynamite (BLR — Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳри халқаро аэропортининг коди) сўзларини пайқаб қолган.

Самолёт капитани терминалга қайтишга қарор қилган, шубҳа остидаги йўловчи ва унинг уч ҳамроҳи сўроқ қилиниб, сўнгра ҳеч қандай айбловларсиз қўйиб юборилган. “Унинг телефонидан бундай хабар топилмади”, - деди Мэриленд транспорт полицияси бошқармаси вакили Жонатан Грин.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар