Атлантада бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони О'Нил Белл отиб кетилди

Жамият 26 Ноябрь 2015 3012

Ямайкалик боксчи, собиқ жаҳон чемпиони О'Нил Белл АҚШнинг Атланта шаҳрида номаълумлар томонидан талончилик пайтида отиб кетилди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакиллари маълум қилишди.

Уларнинг маълумотларига кўра, 41 ёшли спортчи ва унинг дўсти автобусдан тушаётганларида уларга қарата икки киши ўқ узган. Белл воқеа жойида ҳалок бўлган, унинг дўсти жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилган. Полиция тахминига кўра, эркакларга нисбатан талончилик амалга оширилган бўлиши мумкин. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари воқеани тергов қилишмоқда.

О'Нил Белл оғир вазн тоифасида IBF ва WBA версиялари бўйича жаҳон чемпиони бўлган. Белл WBC талқини бўйича ўз вақтида дунёнинг энг яхши боксчилари рейтингида 2-ўринни эгаллаган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар