2013 йилда йўл-транспорт ҳодисаси туфайли оламдан ўтган Пол Уокернинг отаси Porsche немис автокомпаниясини судга берди, дея хабар қилмоқда Associated Press.

Қайд этилишича, актёрнинг отаси ўғли кетаётган Porsche Carrera GT автомобилида фарзандининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин бўлган айрим хавфсизлик функциялари мавжуд эмаслигини даъво қилиб чиқди. Даъвода рулди Пол Уокер бўлган автомобилда аварияга учраган бошқалар томонидан автоишлаб чиқарувчига қарши илгари сурилган ишлардаги каби хавфсизлик функциялари тилга олиб ўтилган.

Бундан аввалроқ эса Porsche автокомпанияси вакили йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган актёрнинг қизи томонидан қўзғатилган ишга муносабат билдирган эди.
Бироқ ўтказилган тергов жараёнида аварияга техник носозлик эмас, балки тезликнинг оширилиши сабаб бўлгани аниқланган эди.