Австралия жанубидаги ўрмон ёнғинлари сабабли икки киши ҳалок бўлди

Жаҳон 26 Ноябрь 2015 1834

Австралия жанубидаги Аделаида шаҳри ҳудудида кузатилган ўрмон ёнғинлари натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди, яна бир неча киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда Associated Press маҳаллий ҳукумат маълумотига асосланган ҳолда.

Уларнинг сўзларига кўра, ёнғинлар бир неча хонадонларни бағрига олиб улгурди, ҳозирча вазият назоратдан чиққан ҳолатда. Жанубий Австралия штати бош вазири Жей Уэзерил учинчи қурбон бўлган киши ҳақида ҳам тасдиқланмаган маълумотлар борлигини маълум қилди.
Ёнғин қамраб олган ҳудуднинг умумий майдони 85 минг гектарни ўз ичига олади. Жабрланганлар орасида ёнғин хавфсизлиги ходимлари ҳам бор.

Қайд этилишича, қишлоқ хўжалиги майдонлари ва ўрмон ҳудудлари хавф остида қолмоқда. Шу билан бирга, штат маркази Аделаида шаҳрига ҳам ёнғинлар чанг солаяпти.
Штат бош вазири сўзларига кўра, жабрланганларнинг умумий сони 13 нафарга етган бўлиб, уларнинг икки нафари ўт ўчириш ходимидир.

Жабр кўрганларнинг барчаси маҳаллий шифохоналарга етказилган.
Айни пайтда фавқулодда ҳолат хизматлари ўт билан курашни давом эттирмоқда — 300дан зиёд ёнғин хавфсизлиги ходимлари 40 километр ҳудудда оловга қарши чиқмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20250 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49375 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1309 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 594 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 1947 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1398 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2207 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2483 Технология
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3516 Ўзбекистон
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
22:34 / 21.08.2017 14639 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар