Алоқа оператори Beeline Be-Smart тариф режаларининг ишга туширилгани ҳақида эълон қилади. Be-Smart 1,99 тариф режасидаги ҳафталик, ёки Be-Smart 8,99 тарифидаги ойлик абонент тўлови эвазига абонентлар бир тариф режаси доирасида нафақат мессенжерларда, балки оммабоп ижтимоий тармоқларда ҳам бепул мулоқотга эга бўладилар.

“Мижозларимизнинг хоҳиш истакларидан келиб чиқган ҳолда биз янги ва қулай тарифларни жорий қилдик, ва бу абонентларимиз кутган эксклюзив ёндашувдир, — воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов. — Be-Smart янги тариф режалари билан абонентларимиз чекловсиз мулоқотнинг барча имтиёзларидан фойдаланган ҳолда доимо алоқада бўладилар”.

Be-Smart 1,99 тариф режасида тармоқ ичида ҳафтасига 150 дақиқа, бошқа йўналишларга – 25 дақиқа ва 50 Мегабайт интернет-трафик тақдим этилади. Шу билан бир қаторда Viber, WhatsApp ва Telegram орқали чекловсиз овозсиз мулоқот тақдим этилади. Ҳафталик абонент тўлови — $ 1,99.

Be-Smart 8,99 тариф режасида тармоқ ичида ойига 600 дақиқа, бошқа йўналишларга – 100 дақиқа ва 300 Мегабайт интернет-трафик тақдим этилади. Шу билан бир қаторда Viber, WhatsApp ва Telegram орқали, шунингдек www.facebook.com ва www.odnoklassniki.ru ижтимоий тармоқларида чекловсиз овозсиз мулоқот тақдим этилади. Ойлик абонент тўлови — $ 8,99.

Тафсилотлар www.beeline.uz сайтида ва Beeline Uzbekistan мобил иловасида.