Бенитес "Шахтёр"га қарши ўйин ҳақида: Ўйин ҳужумкор кечди ва бу яхши

Спорт 26 Ноябрь 2015 1882

"Реал" бош мураббийи Рафаэль Бенитес "Шахтер"га қарши кечган баҳсдан кейин журналистларга интервью бериш вақтида 4:3 ҳисобида қозонилган ғалабадан қониқиш ҳосил қилганини билдирди.

"Яхши ўйин ўткизганимиздан, ўйинни тўлиқ назорат қилганимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Ҳимоячиларимиз хатога йўл қўйиб, пенальтидан гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўйин ўзгариб кетди. Шунга қарамай, биз жиддий рақиб дарвозасига 4та гол урдик ва гуруҳда 1-ўринни эгалладик. Бугунги ўйиндан кейин менда ижобий ҳиссиётлар пайдо бўлди.

Биз рақибга босим ўтказдик ва 3 очкони қўлга киритдик. Дастлабки иккита голни хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик. Пенальти бўлган ёки бўлмаганини билмайман, биз хатоларимизни таҳлил қиламиз. Умуман олганда, менга ўйин ёқди.

Биз бугун ҳужумда Бэйл ва Роналду борасида кўп тажрибалар ўтказдик. Ўйин шундай қилишга имкон берди ва турли нуқталарда уларнинг ҳаракатларини таҳлил қилиб олдик", дейди мураббий.

Ундан Модричнинг ўйини хусусида сўрашган.

"Бир футболчи ҳақида фикр билдириш менга ёқмайди. Шундай футболчилар борки, улар ҳақида биз кам гапирамиз. Лекин биз аниқ бир футболчи ҳақида эмас, бутун жамоа ҳақида гапиришимиз керак. Бизнинг кучимиз бирликда.Ҳар икки жамоанинг ҳам ҳужум чизиғи кучли эди. Шу сабабли бу қадар кўп гол урилиши одатий ҳолат", деган Бенитес.

"Мен совуқдан унчалик қийналмайман. Айниқса, бор эътиборимни ўйинга қаратган бўлсам, совуқ менга таъсир қилмайди", деб жавоб берган у "Ҳаво ҳарорати -2 бўлганида битта кастюмда қандай қилиб музлаб қолмагани" сўралганида.

Шунингдек, у ўйинлар кўп ўтказилгани учун футболчиларнинг жароҳатланиши табиий ҳолатлигини, лекин жамоа жароҳатли футболчиларни тез сафга қайтараётганини таъкидлаган.

"Охирги уч ўйинда 10 та гол ўтказиб юборганимиз кўп эмасми? Биз ҳар бир голларни кўриб чиқишимиз керак. Бугунги ўтказилганлари ҳимоянинг хатоси эмас, балки ҳужумкор жамоанинг ҳаракати эвазига бўлди. Аммо биз сафарда тўртта гол уришга ҳам муваффақ бўлдик. Бу жамоанинг тикланиши учун дастлабки қадам бўлди", - дея якунлаган Бенитес.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар