Бухорода 25 ноябрда террорчилик хавфи ҳамда табиий ва техноген кўринишдаги фавқулодда вазиятларда ҳаракатларни сайқаллаш бўйича икки кунлик тактик-махсус ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ҳокимияти матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда “Восточный экспресс” нашри хабар берди.  

Машғулотларда Ички ишлар вазирлигининг тезкор жавоб бериш кучлари, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, божхона хизмати, шошилинч тиббий ёрдам, ҳарбий хизматчилар ва бошқа давлат ташкилотлари ходимлари иштирок этмоқдалар.  

Машғулотлар ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг кутилмаган вазиятлардаги ҳаракатларга тайёрлигини ҳамда улар олдига қўйилган вазифаларни қанчалик аниқ ва тез бажара олишларини кўрсатади.