Чехияда террорчилик ташкилотларига алоқаси борликда гумонланган Туркия фуқароси қўлга олинди. "Бу Париж терактидан сўнг республикада хавфсизлик чораларининг оширилиши натижасидир", - деди Чехия полицияси президенти Томаш Тугий журналистларга.

Ҳибсга олинганга қарши суд қарори кутилмоқда. Уни Туркияга депорт қилиб юборишлари ҳам мумкин, деб айтилмоқда.

Чехия ОАВ маълумотига кўра, гумондор Туркияда Курдистон ишчи партиясининг ҳарбий қаноти билан алоқадорликда айбланиб, сиртдан жазога ҳукм этилган.