Россиянинг Челябинск вилоятидаги “Марказий” (“Центральная”) конида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига 2 миллион 25 минг рубль миқдорида суғурта товон пули тўланади. Бу ҳақда мамлакат суғурта мажбурияти миллий иттифоқи президенти Андрей Юрьев маълум қилган.

Ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролигига эга 24 ва 52 ёшли шахслар ҳисобланади.

Бутунроссия суғурта иттифоқи матбуот хизмати маълум қилганидек, суғурта компанияси “Марказий” конининг суғурта шартномасини тасдиқлаган. Агар суғурта қилиш амалга оширилганлиги тасдиқланса, компания суғурта товон пулини тўлашга тайёр.

Андрей Юрьев ҳозирда мамлакатдаги амалдаги қонунчиликда хавфли объектларда меҳнат қилувчилар жисмоний ёки юридик шахс қошида суғуртадан ўтишлари шартлиги келтириб қўйилган.