Чемпионлар лигасининг бешинчи тур баҳсида ЦСКА ўз уйида “Вольфсбург”га ютқазиб қўйди. Ўйин “Химки арена”да бўлиб ўтиб, 0:2 ҳисобидаги натижа билан ниҳоясига етди.

Учрашув қаҳрамони “Вольфсбург” жамоасининг ярим ҳимоячиси Шюррле бўлди, у икки тўп киритиб жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Чемпионлар лигаси. B гуруҳи. 5-тур
ЦСКА (Москва, Россия) — “Вольфсбург” (Вольфсбург, Германия) — 0:2
Голлар: Шюррле, 67 (0:1); Шюррле, 88 (0:2)
Огоҳлантиришлар: Муса 18; Фернандес 28; Вернблум 62