Франция стадионларига меҳмон жамоа мухлисларининг киришини тақиқлаш муддати узайтирилади. Бу ҳақда L‘equipe нашри хабар тарқатди.

Хабарда қайд қилинишича, мазкур чора-тадбир Франция чемпионатининг 18-турига қадар давом эттирилади. Шунингдек бу каби тадбирлар кубок учрашувлари, чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси доирасидаги Францияда бўлиб ўтадиган учрашувларида ҳам олиб борилади

Мазкур қарорни мамлакат ташқи ишлар вазирлиги яқиндагина мамлакат ҳудудида содир этилган терактлар сабаб чиқарган.