Дунё ҳайдовчиларининг ярми автоном тизимдаги машиналарни истади

Технология 26 Ноябрь 2015 1995

Дунёнинг энг йирик шаҳарларида истиқомат қилувчи аҳоли орасидан ҳар 10 нафаридан 6 нафари автоном бошқариш тизимидаги машиналарда юришни исташини маълум қилди. Бу ҳақдаги маълумотлар Халқаро иқтисодий форум томонидан келтирилди.

Бундай автомобилларга энг катта қизиқиш билдирганлар Хитой, Ҳиндистон ва БАА фуқаролари бўлди. АҚШ ва Буюк Британияда сўровномада иштирок этганларнинг ярми уларнинг фикрига қўшилди. Автоном тизимларга энг кам қизиқиш билдирганлар Германия ва Япония вакиллари бўлди.

Респондентларнинг 46 фоизи автоном тизимларни автомобилсоз компанияларнинг ўзлари ишлаб чиқаришини истамоқда. 69 фоизи эса бу фирмалар бошқа техника етказувчилари билан ҳамкорлик қилишини хоҳлайди.

Респондентларнинг учдан икки қисми машиналар гибрид тизимда ишлашини маъқул топди.

Халқаро иқтисодий форум экспертлари, шунингдек, Дубай, Хельсинки, Нью-Йорк, Амстердам, Сингапур ва Торонто шаҳарларининг амалдорлари ва сиёсатчилари фикри билан қизиқиб кўрди. Уларнинг кўпчилик қисми бундай транспорт воситалари кичик масофаларга машинада бориш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қила олишини таъкидлади.
Шу билан бирга, шаҳарларнинг катта қисми автоном машиналар инфраструктурасини ривожлантириш билан шуғулланмаётгани маълум бўлди. Бундай транспорт қўллашга тайёргарлик Сингапур, Гётеборг (Германия) ва Милтон-Кинсда (Буюк Британия) кетмоқда.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71709 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37286 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21607 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81400 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61967 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1279 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 893 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 806 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 361 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 683 Маданият
Кўпроқ янгиликлар