Eagles of Death Metal: "Батаклан"дагилар ўз дўстларини ҳимоя қилиш учун ўқларга елкаларини тутиб беришди

Жамият 26 Ноябрь 2015 2505

Eagles of Death Metal гуруҳи вакиллари Париждаги теракт воқеаларини эслаб, Vice гуруҳига интервью беришди.

13 ноябрь кунги терактларнинг энг талофатлиси юз берган "Батаклан" театрида ўша куни Eagles of Death Metal гуруҳи концерти ўтказилаётганди. Бу театрга босқин вақтида 89 киши ҳалок бўлди, улар орасида гуруҳнинг мерчандайзинг бўйича менежери Ник Александр ҳам бор.

"Ўша куни ўқдан қочганлар бизнинг гримхонамизга киришди. Лекин жангарилар уларнинг ортидан келиб ҳаммани отиб ташлаган, фақат менинг қора чарм курткам ичига бекитиб қўйилган гўдак омон қолган. Одамлар ўзини ўлганга солиб ётиб олишарди, лекин уларни ҳам отишарди. Қурбонларнинг кўп бўлишига одамлар ўқ еган дўстларини ташлаб кетишни истамасдан, уларнинг ўз гавдалари билан ўқдан тўсишга уринишгани ҳам сабаб бўлди", дея хотирлайди гуруҳ қўшиқчиси Жесси Ҳьюз.

У умид қиладики, Eagles of Death Metal "Батаклан" қайта очилганида биринчи бўлиб концерт беради.

"Мен Парижга қайтишни истайман. Бизнинг дўстларимиз театрга рок-н-ролл эшитиш учун келишганди, бунинг ўрнига жонларини беришди. Мен эса қайтишни ва яшашда давом этаётганимизни кўрсатиб қўйишни истайман", деган мусиқачи.

Гуруҳ асосчиларидан бири Жош Ҳомм Европа бўйлаб турларнинг давом эттирилишини маълум қилган. Айни вақтда Ҳомм Sweet Stuff Foundation жамғармаси ёрдамида теракт қурбонлари учун хайрия маблағлари йиғмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар