Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг айтишича, Сурия президенти Башар Асад ва унинг тарафдорлари ИШИДнинг молиявий таъминоти манбаи ҳисобланади.

Унинг айтишича, Сурия ИШИДга пулдан ташқари қурол-яроғ етказиб беради.

Эрдўғаннинг қайд этишича, Туркия Асад режимига қарши курашаётган туркманларга ва мухолиф кучларга ёрдам беришда давом этади.

Бироз олдинроқ, Эрдўған Су-24 самолёти қандай сабаб билан қулагани ҳақида айтиб ўтганди.