Эрдўған: Туркия уриб туширилган Су-24 учун кечирим сўрамайди

Жаҳон 26 Ноябрь 2015 12578

Туркия Россиянинг Су-24 ҳарбий самолётини уриб туширгани учун кечирим сўрамайди, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған CNN каналига берган интервьюсида.

“Менинг фикримча, кимдир кечирим сўраши керак бўлса ҳам, фақатгина биз эмас. Бизнинг ҳаво ҳудудимизни бузганлар кечирим сўраши керак”, деб айтди Эрдўған.

Эрдўғаннинг айтишича, турк учувчилари ва қуролли кучлари ўз вазифаларини бажарганлар, бу вазифа қоидабузарлик учун жавоб беришдан иборат бўлган.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Туркия томонидан Су-24 самолёти учун ҳанузгача равшанроқ кечирим олинмаганини айтган эди.

Кўпроқ янгиликлар