Туркия президенти Ражаб Эрдўғон Су-24 фожиасидан сўнг Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилишга урингани, аммо суҳбат бўлиб ўтмагани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Россия самолёти уриб туширилганидан сўнг, мен Россия раҳбари Путинга қўнғироқ қилдим, аммо у жавоб бермади”, — деди Эрдўғон.

Аввалроқ Эрдўғон уриб туширилган Россия самолёти учун Туркия Россиядан узр сўрамаслигини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, турк учувчилари ўзларига юклатилган вазифани бажарган.