"Ювентус" жамоасининг франциялик ҳимоячиси Патрис Эвра ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 5 турида "Манчестер Сити"га қарши ўйинга захирадан қўшилди.

Бу орқали 34 ёшли футболчи ўз фаолиятида 100-марта ЕЧЛ ўйинида иштирок этди ҳамда бу борада францияликлар ўртасида иккинчи натижани қайд этди.

Франция терма жамоасининг собиқ аъзоси Тьерри Анри ЕЧЛ баҳсларида 112 марта майдонга тушган.