ФИФА ёшлар футболини тарғиб қилувчи ташкилотга 48 дона қимматбаҳо соат хайрия қилди

Спорт 26 Ноябрь 2015 869

ФИФА ахлоқ қўмитаси 48 дона қимматбаҳо соатни ёшлар ўртасидаги футболни тарғиб қилувчи Streetfootballworld глобал жамоат ташкилотига хайрия сифатида тақдим этди. Бу ҳақда ФИФА ахборот хизмати хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати вақтида мамлакат футбол конфедерацияси турнир ташкилотчилари совға сифатида шундай турдаги ҳар бири тахминан 25 минг доллар турадиган Parmigiani маркали соатларни ФИФА ижроқўми ва бир қатор миллий конфедерация вакилларига совға қилган.

Бироқ ФИФА ахлоқ қўмитаси мазкур ҳолат ташкилотнинг ахлоқ кодексига тўғри келмаслигини ва соатларни ортга қайтариш лозимлиги бўйича қарор чиқарган. Акс ҳолатларда мазкур иш бўйича тартиб-интизом қўмитаси иш очиши мумкин бўлади. Натижада ҳозирги кунга қадар 48 дона соат қайтарилган.

Корнела Борбели бошчилигидаги Ахлоқ қўмитаси тергов палатаси қайтарилган совғаларни Streetfootballworld ташкилотига тақдим қилиш бўйича қарор чиқарган. Соатларнинг сотувидан тушган маблағ ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга сарфланиши режалаштирилган.

Кўпроқ янгиликлар