Франция парламенти Суриядаги ҳарбий операциянинг узайтирилишини маъқуллади, деб хабар бермоқда Itele телеканали.

Хабарда маълум қилинишича, Франция сенати бу ташаббусни бир овоздан қўллаб-қувватлади, яъни барча 325 депутат “ҳа” деган жавобни берди.

Аввалроқ Франция миллий йиғилиши Суриядаги операциянинг узайтирилиши ташаббусини билдирган эди.