"Француз баронессаси" 100 ёши арафасида Россия фуқаролигини олишни истамоқда

Жамият 26 Ноябрь 2015 2048

Франция истиқомат қилувчи оқ эмигрант Владимира фон Дрейернинг қизи — декабрь ойида 100 ёшга тўладиган баронесса Ирина Владимировна фон Дрейер РФ ҳукуматига ўзининг ватани деб ҳисоблайдиган Россия фуқаролигини олиш бўйича мурожаат қилиб чиқди, дея хабар беради РИА «Новости».

«Онам Россия паспортини олишга қарор қилди. Чунки у рус. У 1915 йил 15 декабрь куни Москвада туғилган, 1920 йилда ноябрда оиласи билан, отаси қироллик армияси генерал-майори, оқ ҳаракат иштирокчиси билан бирга Россияни тарк этган. Шундай қилиб у Россия фуқаролигидан айрилган. Ҳозир унда Франция фуқаролиги мавжуд, лекин бу паспортни русчасига алмаштирмоқчи», — дея гапириб ўтган унинг ўғли барон Фома фон Дрейер.

Унинг сўзларига кўра, бир неча кун муқаддам Ирина Владимировна паспорт олиш бўйича барча ҳужжатларни расмийлаштирган.

«Бу воқеа Путиннинг Парижга келган кунлари (30 ноябрь назарда тутилмоқда). Содир бўладими йўқми, билмайман. Биз қанчалик тезроқ паспорт олсак, бу жуда катта хурсандчилик келтирган бўларди», — дейди Фон Дрейер.

Кўпроқ янгиликлар