Гемофилия билан оғриган беморларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича семинар бошланди

Жамият 26 Ноябрь 2015 3072

26 ноябрь куни Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида «Гемофилия касаллигининг давоси ва асоратларида биринчи ёрдам кўрсатиш, гемостатик препаратларнинг қўлланилиши» мавзусида икки кунлик ўқув-амалий курс ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бутунжаҳон гемофилия федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган тадбирда Россия, Қозоғистон каби хориж давлатларидан гематология йўналишига ихтисослашган тажрибали ҳамширалар иштирок этишмоқда.

Мазкур ўқув-амалий курс вилоят даволаш-профилактика муассасаларида гемофилия билан оғриган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиб келаётган ҳамшираларга сон, тизза, тирсак бўғимларига ва қорин бўшлиғига қон қуйилишида биринчи тез тиббий хизмат кўрсатиш ва беморларни парваришлаш, қон тўхтатувчи препаратларни юбориш техникаси бўйича малакасини ошириш мақсадида ўтказилмоқда.

"Наслдан-наслга ўтувчи гемофилия касаллигида биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ҳамширадан юқори малака талаб қилади, шу боис, мазкур ўқув-амалий курс гематология бўлимларида фаолият юритаётган ҳамширалар учун ташкил этилди, – дейди Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Азиза Маҳмудова.

"Ҳозирда республикамиз бўйича 1500 нафар гемофилия касаллиги билан оғриган бемор назоратга олинган. Касаллик ўғил болаларда намоён бўлишини, аёллар эса фақат ташувчи эканлигини ҳисобга олиб, биз беморларнинг яқин қариндошларини ва туғилаётган фарзандларини ҳам чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиб келмоқдамиз", деган у.

Ўқув-амалий курсда гемофилия касаллиги хақида тушунча, диагностика ва даволаш усуллари, беморларга биринчи ёрдам кўрсатиш, оғир ҳолатдаги беморларни парваришлаш, қон препаратларини ишлатиш ва VIII/IX факторларни қўллаш усуллари каби мавзуларда маърузалар ва амалий дарслар ўтказилмоқда.

Семинар 27 ноябрь куни якунланади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар