Германиялик журналист Матиас Дерш "Краснодар" жамоаси матбуот марказидаги симсиз интернетга уланиш тизими паролига эътибор қаратди. Мухбир «19411945» рақамли пароллар балки иккинчи Жаҳон урушига қандайдир кичик ишора бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

«Краснодардаги матбуот марказида wi-fi пароли – «19411945». Албатта бу тасодиф ҳам бўлиши мумкин», дея ўз твиттерида ёзиб қолдирган Дерш.

Эслатиб ўтамиз, бугун Россиянинг «Краснодар» клуби Европа лигаси доирасидаги учрашувда Германиянинг «Боруссия» Дортмунд жамоасини қабул қилади.