Huawei компанияси Mate 8 фаблетини расман тақдим қилди

Технология 26 Ноябрь 2015 2142

Бугун, 26 ноябрь куни Huawei компанияси ўзининг янги флагмани – Mate 8 фаблетини расман тақдим этди. Фаблетга янги 8 ядрога эга HiSilicon Kirin 950 процессори (4 та ядро 2,7 частотали Cortex-A72 ҳамда яна 4 таси 1,8 частотали Cortex-A53) ўрнатилган. Унга 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира (4 ГБ тезкор ҳамда 64 ГБ доимий хотирага эга версияси ҳам мавжуд) ўрнатилган.

Бундан ташқари, қурилма 16 Мп асосий ҳамда 8 Мп олд камерага эга. Аккумулятор ҳажми 4000 мА/соатни ташкил қилади. Mate 8 Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида ишлайди.

Маълумотларга кўра, фаблет 604 доллар нархда сотувга чиқади. 

Кўпроқ янгиликлар