Ички ишлар вазири: Афғонистонда ИШИДнинг 480 аъзоси ўлдирилди

Жаҳон 26 Ноябрь 2015 3855

Шу пайтга қадар Афғонистоннинг қуролли кучлари ва ҳуқуқ-муҳофаза органлари гуруҳлари ИШИДнинг 480 аъзосини йўқ қилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Нурулҳақ Улумий баёнот берди.

12news.uz ресурсининг ёзишича, бу ҳақдаги маълумотлар Афғонистон мудофааси ва разведкаси намояндалари ўтказган қўшма матбуот анжуманида берилган.
23 ноябрь куни парламент депутати Ҳожи Зоҳир Қодир Покистон, Чеченистон ва Ўзбекистондан, шунингдек,

араб давлатларидан чиққан чет эллик жангарилар Нангархар вилоятида ўраб олинганини баён қилган эди.
Сентябрь ойида БМТ ИШИДнинг Афғонистонда 70 аъзоси борлигини маълум қилган эди.

Кўпроқ янгиликлар