Молиявий инқироз, валюта нархининг кўтарилиши, савдоларнинг кескин тушиб кетиши муносабати билан Қозоғистонда автомобиль бозорида нархлар тушиши кузатилди, бу эса, ўз навбатида, чет эл машиналарининг арзон-гаровга кўп миқдорда сотилишига сабаб бўлмоқда.

Қозоғистон автобизнеси уюшмаси вакилларининг тан олишича, мамлакат автобозори дастлабки ярим йилликда 53 081 дона автотранспорт сотилган. Йиллик миқёсда бозордаги тушиш 31 фоизга тенг бўлган. Шу билан бирга, иккиламчи машина бозори гуллаб-яшнамоқда.

“Аслида ҳаммаси жуда оддий: одамларда салондан машина олажак пул йўқ ҳозир. Салонда харид қилинадиган машиналар улар билан шартнома ва кафолат билан боғлангани сир эмас. Шу боис нархлар юқорироқ. Натижада бизнинг бозорга келиб ўзига керакли машинани танлаш осонроқ бўлмоқда. Бозорда дарҳақиқат савдолашиб, яхшигина нархни тушириш мумкин, агарда у сизга ёқса ва эгаси уни ростанам сотмоқчи бўлса”, - деди “Барс III” автобозори бош маъмури Руслан Теммоев.

Унинг давом этишича, нархлар тушишда давом этмоқда. Бу кўп жиҳатдан доллар курси билан боғлиқ ҳолатдир. Сотувчилар бозордаги вазиятни инобатга олган ҳолда секин-аста нархни тушириб бормоқда.

Шу билан бирга, фақат эски машиналар эмас, балки нисбатан янги чет эл машиналарининг нархлари ҳам пастга тушмоқда.
Бундан ташқари, илгари машиналар нархлари долларда кўрсатилган бўлса, ҳозир сотувчилар тангага кўчмоқда.