Испания бош вазири жонли эфир вақтида ўғлининг адабини бериб қўйди

Жаҳон 26 Ноябрь 2015 6612

Испания бош вазири Мариано Рахой Соре радиостанциясида бўлган спорт дастурининг тўғридан тўғри эфир вақтида ўғлига адабини бериб қўйди. El Pais берган маълумотга кўра, бу ҳолат ҳукумат бошлиғи спорт шарҳловчиси Пако Гонсалес билан бирга “Шахтёр” ва “Реал” ўртасидаги учрашувни шарҳлаш пайтида бўлган.

Бош вазир эфирга ўзининг ўн ёшли ўғли Хуанни олиб олди. Дастур давомида Гонсалес ўғлидан мамлакатдаги энг машҳур спорт шарҳловчиси, FIFA EA видеоўйинига овоз берган Манола Лама ҳақида унинг фикрини сўраган.

“Уни бемалол дабдала деб айтса бўлади”, — деб жавоб берган Хуан. Натижада унинг жавоби студиядагиларнинг, жумладан, отасининг кулгисига сабаб бўлган. Кулгисини яшира олмаган Рахой ўғлининг боши орқасига икки марта енгилгина тарсаки туширишга ҳам улгарган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар