Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 26 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Чехияда террорчилар билан алоқадорликда гумонланган туркиялик қўлга олинди>>

Чехияда террорчилик ташкилотларига алоқаси борликда гумонланган Туркия фуқароси қўлга олинди.

Тунис терактдан сўнг Ливия билан чегарасини ёпди>>

Тунис ҳукумати мамлакатда яқинда содир бўлган теракт сабаб Ливия билан чегарасини ёпди.

Туркия-Сурия чегарасида юк машиналар карвони бомбардимон қилинди>>

Туркия-Сурия чегарасида 20 та юк машинадан иборат карвон бомбардимон қилинди. Ҳужум машиналар Туркия чегарасидан 5 км узоқликда бўлганда ва Суриянинг Аъзаз шаҳрига кетаётганда амалга оширилган. Ҳужум оқибатида камида 7 нафар одам (барчаси ҳайдовчилар) ҳалок бўлган ва яна 10 киши жароҳат олган.

Обама Аргентина президентини яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирди>>