Франция президенти Франсуа Олланднинг Москвага ташрифи ИШИД жангариларига қарши курашда муҳим ўрин ўйнайди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель Олланд билан бирга берган матбуот-анжуманида маълум қилди.  

Аввалроқ Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков Олланд Москвага ишчи ташриф билан келиши ва Владимир Путин билан учрашишини тасдиқлаган эди.

Таъкидланишича, етакчилар учрашув давомида Сурияда террорчиларга қарши курашни муҳокама қилишади.