НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россиянинг Су-24 ҳарбий самолёти уриб туширилгандан кейин Европада хавфсизлик қоидаларини қайта кўриб чиқиш лозимлигини айтди. Бу ҳақда 26 ноябрда Associated Press ахборот агентлиги Европанинг бир қатор нашларига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди.

“Ҳақиқат шундайки, Европа хавфсизлиги қоидалари эскириб қолган”, деб айтмоқда Столтенберг. У “бу янги совуқ уруш эмас”, лекин “бунга сигнал” эканлигини айтди.

Бош котибнинг таъкидлашича, Су-24 билан боғлиқ вазият “осойишталик ва дипломатияни” талаб қилади. Шу билан бирга Европада ҳарбий фаолликни “ойдинлиги ва прогнозлаштиришнинг максимал даражаси” ҳақидаги келишувни қайта кўриб чиқиш лозим. Столтенберг Россияни баъзи бундай келишувлардан қочиш ёки улардаги қандай “тирқишлардан” фойдаланишда айблади.

“Биз лунатикларга ўхшаб қасддан қилинмаган авж олдириш томон боришимиз керак эмас”, деб айтди НАТО бош котиби.

24 ноябрда Суриянинг Хотой вилояти Яйладоғи туманида Туркиянинг F-16 қирувчи самолёти томонидан Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолёти ҳарбий операцияни бажариб ортга қайтаётганда уриб туширилди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг айтишича, Анқара вазиятнинг бундай авж олишидан имкони борича қочган ҳамда буни ўз чегараларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширишга мажбур бўлган.