ИШИД террорчилик гуруҳи навбатдаги ташвиқот видеосини чоп этди ва унда глобал аксилтеррорчилик коалицияга кирувчи ва ўзининг душманлари бўлган давлатлар номини санаб ўтди, деб ёзмоқда The Mirror нашри.

Бироқ террорчилар томонидан “иблислар коалицияси” деб аталган рўйхат таажжублантиради – бу рўйхатга Россия, АҚШ, Франция ва Исроил киритилишини мантиқан қандайдир асослаб бўлсада, бироқ аксилтеррорчилик коалициясига алоқаси бўлмаган Украина, Молдова, Босния ва Герцеговиния, Швейцария ҳамда Мальтанинг киритилиши мантиқсиз кўринади. Террорчилар “қора рўйхат”га киритилиш мезонларини тушунтириб ўтиришни истасмаган.

ИШИД жами бўлиб ўзининг душманлари сифатида 60 давлат номини айтиб ўтган. Видео 4 тилда – инглиз, рус, француз ва турк тилида намойиш этилган. Ушбу видео пайдо бўлгандан кейин оммавий видеоресурслардан тез фурсатларда ўчириб ташланган.