Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилиши Туркия учун санкциялар билан якун топади: Москва у импорт ҳажмини чеклаб қўяди. Бундай қарор 26 ноябрь куниёқ эълон қилиниши мумкин, деб ёзади “Коммерсантъ” газетаси.

Чекловлар қўйиладиган маҳсулотлар рўйхати ҳозирча аниқ келтирилган эмас, таъкидланишича, масъул шахслар ушбу масалани ўрганиб чиқмоқда. Тақиқлар Россельхознадзор ва Роспотребнадзор томонидан жорий қилиниши кутилмоқда.
Бу борада юқорида тилга олинган ташкилотлар ҳозирча бирор расмий баёнот бермади.