Туркия ҳарбийлари, ўзлари таъкидлаганидек, Россиянинг уриб туширилган Су-24 самолёти учувчиларини огоҳлантирганликлари ҳақидаги аудиоёзувни эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, унда “йўналишингизни ўзгартиринг”, деган сўзни учратиш мумкин.
Аввалроқ Су-24 штурмани Константин Мурахтин Туркия томони ҳаво ҳудуди бузилгани борасида огоҳлантирилиш бермагани ҳақида маълум қилган эди.