Озарбайжонда миллий хавфсизлик вазирлигининг 19 нафар ходими хизмат мансабини суиистеъмол қилганликда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратурасига таянган ҳолда Vesti.az сайти ёзмоқда.

Айтилишича, вазирлик раҳбарлари ва ходимлари тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралишишда, уларнинг телефон қўнғироқларини махфий эшитишда айбланмоқда.

Шунингдек, электрон ахборот ташувчилар ёрдамида ҳамда бизнесменларни таъқиб қилиш йўли билан бировларнинг мулкига чанг солингани аниқланди.
Қўлга олинган ходимлар айби билан 57 кишининг манфаатларига зарар келтирилган.