Украина президенти Пётр Порошенко  Олий радага “Украина конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги (суд борасида)” қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритди. Бу ҳақда Порошенконинг расмий сайтида маълум қилинди.  

“Бу ўзгаришларни Украина жамияти узоқдан бери кутмоқда, шунинг учун парламентарийларни қонун лойиҳаси билан яхшилаб танишиб чиқиб, қиш охиригача бизда одил судлов борасида янгиланган конституция бўлиши ва биз Украинада юқори даражадаги Европа стандартларига мос одил судлов қуришимиз учун уни энг қисқа муддатларда кўриб чиқилишини сўрайман”, деб айтди Порошенко.

Қонун лойиҳаси суд ҳокимиятини сиёсийсизлаштирилиши ва мустақиллигини таъминлаш, суд корпуси учун талаблар ва малакавий стандартларни ошириш, ҳакамларнинг иммунитетини ўз ваколати доирасида чеклаш, суд органлари тузилиши тизимини оптималлаштириш, ўтиш пайтида суд ҳокимияти органларининг узлуксиз ва самарали ишини таъминлашга қаратилган.

Қонун лойиҳаси конституцион комиссия томонидан 2015 йил 3 октябрда тасдиқланган эди.