Россия президенти Владимир Путин номи келтирилмаган кучлар ёки шахсларни халқаро террорчиликни қўллашда айблади. Бу ҳақда у бир қатор янги элчиларга ишонч ёрлиқларини топшириш чоғида айтиб ўтди.

“Террорчиларга, уларнинг нефть, инсон, гиёҳванд моддалар, санъат асарлари, қурол савдосига нафақат кўмак беришмоқда, балки кимлардир бунад пул топишда, юз миллионлаб ва миллиардлаб доллар топишда давом этмоқда”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

“Биз ўзимиз террорга қарши курашда иттифоқчимиз деб билганлар хоинона орқамиздан зарба беришини тушунарсиз ҳолат деб тушунамиз. Икки кун муқаддам Сурия осмонида содир бўлган воқеа ақлга ҳам, халқаро ҳуқуққа ҳам қаршидир”, - сўзида давом этди Путин.
Шунингдек, у Туркия томон ҳалигача узрини етказмаганидан нолиди.
“Гўёки Туркия раҳбарияти Россия-Туркия муносабатларини атайлаб боши берк кўчага суқмоқчи. Биз бундан афсусдамиз”, - таъкидлади Кремль раҳбари.