Путин: Туркия Су-24 учун узр сўрамади

Жаҳон 26 Ноябрь 2015 5500

Россия президенти Владимир Путин Туркия ҳали ҳам ўзи уриб туширган Су-24 самолёти учун узр сўрамаганини таъкидлади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Икки кун муқаддам Сурия осмонида содир бўлган воқеа ақлга ҳам, халқаро ҳуқуққа ҳам қаршидир. Самолёт Сурия ҳудуди устида уриб туширилган эди. Шу билан бирга, биз Туркиянинг энг юқори сиёсий даражадаги шахсларидан ҳозиргача тузукроқ кечирим сўзларини ҳам, зарарни қоплаш бўйича таклифларни ҳам, жиноятчиларни жазолаш борасидаги ваъдаларни ҳам эшитмадик”, - деди у.

Кўпроқ янгиликлар