Қрим Россия клублари учун Туркия ўрнига қишки ўқув-машғулотларини ташкил қилиб беришга тайёр. Бу ҳақда Қрим футбол иттифоқи (ҚФИ) Юрий Ветоха маълум қилди, дея хабар бермоқда «Р-Спорт».

Манбанинг ёзишича, бунинг учун спорт иншоотларини тайёрлаш лозим бўлади.

«Қишки танаффус пайтида Туркияга бориш тақиқланиши ёки бормаслик тавсия қилиниши мумкин экан. Унда биз уларни қабул қилиб олишимиз мумкин ва бундан фақат хурсанд бўламиз. Аммо бизда ҳозир бошқа муаммо – электр токи билан таъминланиш ҳам муҳим бўлиб турибди», дея таъкидлади Ветоха.