Реэкспорт Қирғизистонга яхши даромад келтираётганига қарамай, ички ишлаб чиқаришга салбий таъсир ўтказмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Темир Сариев Бизнесни ривожлантириш ва инвестициялар бўйича кенгаш йиғилишида айтиб ўтди.

“Ўз-ўзича реэкспорт яхши, бозор структураларининг мослашувчанлигини кўрсатиб беради. Реэкспорт давлат органларини тинчлантириб қўйди, унинг ҳисобидан биз яхши даромад олдик, аммо ички ишлаб чиқаришни йўққа чиқардик”, - унинг сўзларини келтиради Қирғизистон телеграф агентлиги.

Сариевнинг фикрича, бугун ички ишлаб чиқаришга урғу бериш лозим, логистик тармоқ яратиш ва янги экспорт бозорларини топиш лозим.