Россия самолёти Су-24 билан бўлган фожиа Россия ва Туркия муносабатларининг барча жабҳасига соя солади. Бу ҳақда брифинг чоғида Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова гапириб ўтди.

“Бундан кейин Туркия билан бўладиган муносабатлар қай тарзда кечиши ҳақда раҳбарият гапириб ўтди — ўтган фожиа икки томон муносабатларига соя солади”, — деди у.

Маълумот учун, 24 ноябрь куни Суриянинг Латакия вилоятида Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилди. Бунга жавобгарликни Туркия томони ўз зиммасига олди.